Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилмоқда
Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ва тузилмасини мақбуллаштириш бўйича Республика комиссиясининг қатор таклифлари маъқулланди.
Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилмоқда ва унинг барча вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига берилмоқда.
Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон президенти ҳужжати лойиҳасини киритади:
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мол-мулкини Молия вазирлигига ўтказиш;
тугатилаётган агентликнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларини, улар билан келишилган ҳолда, кейинчалик амалга ошириш механизмини белгилаш;
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилиши ҳисобига унинг фаолиятини кенгайтириш.
Эслатиб ўтамиз, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2019 йил январ ойида президентнинг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

17:45 / 16.06.2025
Президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди

18:02 / 16.09.2024
Ўзбекистонда илк бор раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади

21:13 / 16.06.2023
“Қўл бошқаруви”дан тизимли бошқарувга: ҳукумат олдида қандай муаммолар турибди?

21:43 / 26.01.2023