Ўзбекистон | 15:34 / 27.04.2021
20355
5 дақиқада ўқилади

Бухорода рўй берган табиий офатга бир йил тўлди: Бугун Олот қай қиёфада?

Бундан роппа-роса бир йил олдин, 2020 йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг жанубий туманларига кутилмаган офат ёпирилган эди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ниҳоятда кучли довул Олот, Қоракўл, Ромитан ва Шофиркон туманларидаги кўплаб қишлоқларга зиён етказади. Одамлар яшаб турган уйларнинг шифти учиб кетган, экинларга зиён етганди. Айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида зарар кўлами кўпроқ бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Олот туманига бориб, вазиятни ўз кўзи билан кўрган, аҳолини тинчлантирган, барча зарурий ёрдам кўрсатилишига ваъда берганди.

Кўп ўтмай Олотга қурилиш материаллари ажратилади. Юртдошларимиз ҳашарга отланади. Кўплаб ватандошларимиз бухороликларга хайрия қилиб, бухороликларга елка тутишади.

Жумладан, Kun.uz сайти таҳририяти ҳам Бухорога ёрдам хайрия акциясини ўтказиб, Олот, Қоракўл ва бошқа қўшни туманларда талафотдан азият чеккан хонадонларга ҳамюртларимизнинг беминнат ёрдамларини етказиб берганди. Кутилмаган табиий офат халқимизнинг инсонпарварлигини яна бир бор намоён этиб берганди.  

Орадан бир йил ўтиб биз яна Олот туманида бўлдик. Табиий офат тўлиқ бартараф этилган. Аммо бир они ҳам ҳали ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаган. Олотликлар ўша кунни қўрқинч туш каби эслашади.

Феруза Ражабова

«Ўша куни ифторлик пайти эди. Мана шу сиз кўриб турган ҳовлимиз бир зумда томлар учиб тушиб, вайрона авҳолга келиб қолди. Кўчага чиқадиган ҳолат эмас эди. Давлат ташкилотларининг том қисми ҳам учиб бизнинг уйимиз олдигача келганди. Эртаси куни кучли ёмғир ёғиб, уйларимиз томидан ўтиб, хонадон ичларини ҳам ёмон авҳолга келтирди.

Бутун Олот халқи азият чекканди. Аммо талафотдан кейин бутун Ўзбекистондан усталар, ёрдамчилар келиб тун-у кун ишлашди. 10 кун деганда электр токи қайта тикланди. Ҳокимият вакиллари томонидан берилган ёрдам сабаб, қўшни туманлардан одамлар келиб, бошқа вилоятлардан ҳарбийлар ёрдами билан бир ой деганда кўчалар уйлар қайта тикланди. Мана шу ҳодисага бир йил бўлибди. Шукр деймизки, биздан ҳеч ким вафот этмаганди. 74 ёшга кирган онам илгари бундай воқеа бўлганини эсламайдилар», — дейди ҳамшира бўлиб ишлайдиган Феруза Ражабова.

Муборак Ҳамроева

«Биз мана шу сиз кўриб турган намунавий уйларда яшаймиз. Кучли шамол мана шу маҳалладаги бирорта уйга зарар етказмай қўймади. Кундузи туриб қарасак том ёпмаларимиз 30-40 метр узоқликда чилпарчин бўлиб ётибди.

Лекин орадан бир-икки ой вақт ўтиб, ҳокимият ёрдами билан, ўзимизнинг ҳаракатларимиз билан уйларимизни аввалги ҳолига келтирдик.

Қишлоқ томонларда акам яшайдилар. Уларнинг иссиқхонаси ҳам катта талафот кўрганди. Давлат томонидан ўша иссиқхона ҳам қайта тиклаб берилди», — деди ўқитувчи Муборак Ҳамроева.

Туман ҳокими Наргиза Неъматова бир йил ичида қилинган ишлар бўйича қисқача гапириб берди.

Наргиза Неъматова

«Олот тўфонига ҳам бир йил бўлди. Ўша кунги ҳолатни эслашнинг ўзи қўрқинчли. Туман ҳокимлиги рўпарасидаги бинода ишлайдиган ишчилар ҳокимият биноси томон қочиб келишаётганда бинонинг том қисмидаги уяли алоқа антеннаси уларнинг шундоқ ёнига қулаб тушганди. Ёки бўлмаса, биргина фарзанди билан яшайдиган ёлғиз аёл ўшанда боласини дўконга юборган пайти кучли шамол бошланади. Ўша куни туни билан ҳайдовчим билан иккимиз болани излагандик. Ярим тунда соғ-саломат топиб, онасига топширгандик.

Ҳодисанинг эртаси куниёқ президентимиз Олотга етиб келди. Фаоллар билан учрашиб, ҳаммага далда берди. Бутун ҳукумат раҳбарияти, вазирлар айниқса давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов икки ой Олотда яшади.

Кўриб турганингиздек, ўшанда зарарланган бинолар, аҳоли хонадонларини тўлиқ таъмирлаб бердик. Давлатимиз томонидан ушбу талафот оқибатларини бартараф этиш учун Бухоро вилоятига 100 миллиард сўм ажратилган бўлса, шу маблағнинг 79 миллиард сўми бизнинг туманга сарфланди. Бир сўз билан айтганда, Олот халқи бу синовлардан тетик бўлиб чиқди», — деди Н.Неъматова мухбиримиз билан суҳбатда.

Гувоҳи бўлдикки, Олот тумани орадан бир йил ўтгач табиий офат оқибатларидан тўлиқ қутулган. Аллақачон ўша кунлар даҳшати, ташвишлари ортда қолган. Давлатимиз, фуқароларимизнинг ёрдами билан тикланмаган уйлар қолмаган. Туман янгиланиш томон юз тутган.

Беҳзод Адизов, Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!