Россия Беларусни айланиб ўтиши мўлжалланган Вена-Москва рейсининг келишига рухсат бермади
Austrian Airlines самолёти 27 май куни Венадан Москвага парвоз қилиши ва Домодедово аэропортига қўниши лозим эди.

Фото: ZUMA / ТАСС
Россия Austrian Airlines авиакомпаниясининг Беларусь ҳаво ҳудудини айланиб ўтадиган Вена-Москва рейси келишига рухсат бермади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
Авиакомпания ЕИ авиацион хавфсизлик агентлиги тавсиясига биноан Беларусь устидан парвозларни тўхтатганди. Шу сабабли Венадан Москвага амалга ошириладиган парвоз йўналишини ўзгартиришга тўғри келди, дея изоҳ берди Austrian Airlines.
«Парвоз йўналишининг ўзгариши ҳукумат томонидан маъқулланиши керак. Россия ҳукумати бизга рухсат бермади. Натижада Austrian Airlines Венадан Москвага амалга ошириладиган рейсни бекор қилишга мажбур бўлди», — дейилади компания хабарида.
Austrian Airlines самолёти 27 май куни Венадан Москвага парвоз қилиши ва Домодедово аэропортига қўниши лозим эди.
26 май куни Франциянинг Air France авиакомпанияси Москвага амалга ошириладиган рейсини бекор қилганди. Компаниянинг изоҳ беришича, Беларусни айланиб ўтиши боис Россия ҳаво ҳудудига кириш учун янги рухсатнома олиниши керак бўлади.
Мавзуга оид

17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади

23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025