Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳокимнинг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ноқонуний даромад орттириш учун ўзгаларнинг ишончига кириб, фирибгарлик қилган фуқаро Ш.Б. ушланган.
Қайд этилишича, Ш.Б. фуқаро Б.га Жиззах шаҳар ҳудудида хусусий таълим муассасаси қуриш учун 20 сотих ер майдони ажратиш ҳақидаги шаҳар ҳокими қарорига Жиззах вилоят прокуратураси томонидан келтирилган протестни танишлари орқали бекор қилдириб, унинг номига қайта ҳужжатлаштириб бериш хизмати учун 2 500 АҚШ доллари сўраган. Сўнг, шундан аванс тариқасида 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

20:48 / 22.07.2025
Жиззахнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими қирғоғида туризм маркази барпо этилади

14:38 / 22.07.2025
Шавкат Мирзиёев Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди

12:36 / 08.07.2025
Жиззахда қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум бўлди

10:44 / 08.05.2025