Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади
Саудия Арабистонида 2021 йилги Ҳаж мавсуми коронавирус чекловлари сабаб фақат маҳаллий фуқаролар ва резидентлар иштирокида ўтади.

Фото: AFP
Коронавирус пандемияси сабабли, 2021 йилда Ҳаж зиёратини фақат Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари ва бу мамлакатда доимий яшовчи резидентлар адо этиши мумкин.
Подшоҳлик ҳукумати қарори билан, зиёратчилар сони жами 60 минг киши этиб белгиланди. Бунда 18 дан 65 ёшгача бўлган, коронавирусга қарши эмланган маҳаллий фуқаролар ва резидентлар назарда тутилган.
Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.
Ислом дини арконларидан бири бўлган Ҳаж ибодатлари бу йил 17-22 июль кунлари адо этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун ҳаж зиёратини бекор қилган, пандемия сабабли 2020 йилда ҳаж зиёрати 10 минг киши иштирокидагина ўтганди. Зиёратчиларнинг 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини эса мамлакатда яшовчи хорижликлар ташкил қилганди.
Мавзуга оид

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда

08:34 / 04.07.2025