«Хавфсизлигимиз бўлинмасдир» – Шавкат Мирзиёев Тошкент конференцияси ўтказилишининг 4 омилини санади
Президент Шавкат Мирзиёев «Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини илгари суришда Ўзбекистон қандай омиллардан келиб чиққанини ҳақида айтиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев «Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини илгари суришда Ўзбекистон қандай омиллардан келиб чиққани айтиб ўтди.
«Биринчидан, қўшни мамлакатлар билан тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, конструктив сиёсат олиб бориш Марказий ва Жанубий Осиёдаги барча давлатларнинг умумий манфаатларига жавоб беради.
Иккинчидан, биз мамлакатларимиз ва минтақанинг узоқ муддатли истиқболи, келгуси ривожланишининг асосий драйвери бўлиб хизмат қиладиган барқарор савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларини шакллантириш тарафдоримиз.
Биз ўзаро ҳамкорликни иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон савдони ривожлантириш ва инновацияларни кенг жорий этиш орқали мустаҳкамлашга объектив эҳтиёж сезмоқдамиз.
Учинчидан, Афғонистон Ислом Республикаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлигини амалда таъминлашнинг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади.
Ишонамизки, минтақавий шериклигимиз ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, унинг иқтисодий тикланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бугун Афғонистон ўзининг энг янги тарихидаги муҳим бурилиш даврини бошдан кечирмоқда. Биз донишманд афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига аминмиз.
Афғон заминида кўпдан буён кутилаётган тинчликка эришиш учун можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва бу жараён халқаро ҳамжамият томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиши принципиал муҳим аҳамиятга эга. Бу Афғонистоннинг умумминтақавий жараёнларга интеграцияси учун янги истиқболлар эшигини очади.
Тўртинчидан, хавфсизлик ва барқарорлик – минтақаларимизнинг изчил ривожланиши ва ўзаро алоқаларимиз мустаҳкамланишининг асосий шартидир. Бизнинг хавфсизлигимиз бўлинмасдир ва уни фақат конструктив мулоқот ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали таъминлаш мумкин», дея президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024