Покистон Афғонистон билан чегарага ҳарбийларини жўнатди
Қайд этилишича, ҳарбийлар ноқонуний миграцияга қарши курашувчи чегара полициясининг ўрнини эгаллайди.

Фото: Akhter Gulfam/EPA
Покистон ҳарбийлар ва жангарилар ўтишини тўхтатиш учун Афғонистон билан чегарага армия жўнатди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмадга таяниб Dawn газетаси хабар берди.
"Эндиликда чегарани мунтазам қўшинлар назорат қилади", - дея Аҳмаднинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Қайд этилишича, ҳарбийлар ноқонуний миграцияга қарши курашувчи чегара полициясининг ўрнини эгаллайди.
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, қўшни давлатдаги беқарор вазият сабабли Покистон нафақат қочқинлар, балки жангарилар ва ҳарбийлар чегарани кесиб ўтишининг олдини олишига тўғри келади.
Аҳмаднинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги низо мамлакатнинг ички иши ҳисобланади ва Исломобод ҳеч бир томоннинг тарафида бўлмайди.
Аввалроқ Шайх Рашид Аҳмад Покистон афғонистонлик қочқинларга ўз чегараларини очмасликка қарор қилгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид

21:40 / 04.05.2025
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди

16:01 / 04.05.2025
Покистон баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди

20:47 / 30.04.2025