Мирзахалиловнинг жангида ҳакамлик қилган америкалик рефери турнирдан четлатилди
Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти бокс мусобақаларини ўтказишга масъул Моринари Ватанабэ билан учрашди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бокс беллашувларида баъзи баҳслар юзасидан эълон қилинган қарорлар кенг омманинг эътирозларига сабаб бўлаётганига эътибор қаратди.
«Маълумки, ушбу Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини ўтказиш Халқаро боксчилар ассоциациясига (АИБА) эмас, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тузилган махсус комиссияга топширилган. Унга эса Халқаро гимнастика федерацияси президенти, япониялик Моринари Ватанабэ раҳбарлик қилмоқда.
Мусобақа давомида айрим делегациялар бокс бўйича мусобақалардаги ҳакамлик юзасидан ўз норозиликларини маълум қилишди. Шу жумладан, Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва қўмита бош котиби Ойбек Қосимов ҳам Моринари Ватанабэ билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритиб олишди.
Махсус комиссия учрашув давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддиларини ўз фаолияти билан батафсил таништириб ўтди. Халқаро мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир беллашувда 5 нафар ҳакамдан ташқари алоҳида 2 махсус вакил орқали рефериларнинг қарори назорат қилиб борилади. Баҳс якунида эълон қилинган қарор қайта кўриб чиқилмайди.
Қўшимча қилинишича, жангларда шубҳали ҳолатлар алоҳида ўрганиб борилади ва ўз ишига нопрофессионал ёндашган ҳакамлар Олимпия ўйинларидан четлатилиш ва уйига жўнатиб юборилиши белгилаб қўйилган», дейилади МОҚ хабарида.
Бу орада Миразиз Мирзахалиловнинг жангида ҳакамлик қилган америкалик рефери турнирдан четлатилгани маълум бўлди.
«Спорт» телеканали бош директори Зоҳид Каримовнинг Олимпиада кундалиги кўрсатувида маълум қилишича, Миразиз Мирзахалиловнинг мағлубиятини қайд этган америкалик ҳакам Беу Камбэллнинг жангдаги очколари ўрганилиб, бокс рефериси Олимпиададан четлатилган. Ҳакамнинг қарори тўғри ёки нотўғри бўлгани айтилмаган бўлса-да, Камбэллнинг турнирдаги фаолияти тўхтатилган.
28 июль куни Олимпиада-2020 бокс турнири 1/16 финалида ўзбекистонлик боксчи Миразиз Мирзахалилов ирландиялик Энтони Уокерга мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганди.
Ушбу жангдаги рефериларнинг қарорлари ўзбекистонлик мухлис ва мутахассисларнинг эътирозига сабаб бўлганди. Уч раундлик жанг якунида украиналик ҳакам ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этган бўлса, Шри-Ланка, Куба, АҚШ ва угандалик ҳакам ирланд боксчиси ғалабасини қайд этганди. Камбэлл уч раундда ҳам ирландиялик боксчига 28:29 ҳисобидаги ғалаба ёзган.
Эътиборли жиҳати, Мирзахалилов чоракфиналга чиққанида америкалик Дюк Раганга қарши жанг олиб борган бўларди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди
Жамият | 08:06
-
Москвага учган Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларга йўналтирилди
Ўзбекистон | 07:57
-
Покистон бош вазири Ҳиндистон ҳужумини «уруш ҳаракати» деб атади
Жаҳон | 07:45
-
ЕЧЛ. Камбэкларга бой бўлган учрашувда "Интер" "Барселона"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:38
Мавзуга оид

12:50 / 17.02.2022
Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди

22:45 / 14.07.2021
Токиода Риодаги муваффақият такрорланадими? МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов билан суҳбат

14:54 / 30.01.2020
Вазир ўринбосари: Ўзбекистон яқин йилларда Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

19:40 / 20.09.2019