Москва толиблар Афғонистонда ҳокимиятни тўлиқ эгаллаб олиши эҳтимолига тайёрлиги айтилди
Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, толиблар ҳозирда 417 уезднинг 200дан ортиғини назорат қилмоқда.

Россия раҳбарияти толиблар Афғонистонда ҳокимиятни тўлиқ эгаллаб олади деб ҳисобламайди, аммо воқеаларнинг ана шундай тарзда ривожланишига ҳам тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов айтди.
"Биринчидан, бундай сценарий юз беради деб ўйламаймиз, аммо турли сценарийларга тайёрмиз", – деди у.
Унинг сўзларига кўра, Москва воқеаларнинг ана шундай тарзда ривожланиши эҳтимолини кўриб чиққан, "демак, биз бунга тайёрмиз".
Толиблар ҳозирда 417 уезднинг 200дан ортиғини назорат қилмоқда, деди Кабулов.
"Толиблар бошқа уездларда ҳам бор. Шунчаки, ҳарбий статистикада маъмурий марказнинг эгаллаб олиниши ҳисобга киритилади", – деди у.
Мавзуга оид

20:13 / 04.05.2025
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

15:07 / 03.05.2025