Пайариқ тумани ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов ишдан олинган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Ҳамидов Kun.uz’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, 11 август куни Мусинов туман ҳокимлиги ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказган ва ишдан кетаётганини билдирган. Аммо ҳоким нега ишдан олинаётганига изоҳ берилмаган.
12 август куни куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Пайариқ туман кенгаши сессияси ўтказилиши режалаштирилган. Сессияда ташкилий масала кўрилиши мумкин.
Kun.uz’нинг бошқа манбасига кўра, яқинда президент администрацияси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Шунингдек, нафақат ҳоким, балки туманнинг қолган уч раҳбари ҳам ишдан олинган бўлиши мумкинлиги айтиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Мусинов 2019 йилдан бери Пайариқ туманини бошқариб келаётганди.
Мавзуга оид

23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди

19:21 / 29.04.2025
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди

18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти

16:43 / 07.10.2024