Кобулда комендантлик соати киритилади

Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажараётган Абдулсаттор Мирзаквал Афғонистон пойтахти Кобулда тартибсизликлар олдини олиш ва аҳолини ҳимоялаш мақсадида комендантлик соати киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар берди.
“Тартибсизликлар олдини олиш, Кобул аҳолиси хавфсизлиги ва мол-мулки сақланишини таъминлаш мақсадида соат 21дан шаҳарнинг барча қисмларида ҳаракатланишга чеклов киритилади”, деб эълон қилган Мирзаквал.
У шаҳар аҳолисини осойишталикни сақлашга, соат 21дан кейин ўз уйларини тарк этмасликка ва ҳукумат кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.
Аввалроқ “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид Кобулнинг баъзи туманлари толиблар назорати остида эканини, “юзага келган вазият ортида талон-торожликлар ва ўғриликлар юз бериши хавфи борлигини” айтган.
Унинг таъкидлашича, Кобулнинг баъзи туманларида полиция хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз ишини ташлаган, вазирликлар эвакуация қилинган, президент маъмурияти хавфсизлик хизмати ходимлари эса Кобулдан қочган.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани махсус самолётда Тожикистонга учиб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

17:22 / 01.10.2022
Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади

10:10 / 01.10.2022
Кобулда мактабга ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

19:57 / 05.09.2022