АҚШ Афғонистондан 30 минг нафаргача қочқинни қабул қилишга тайёрлиги маълум қилинди
Жон Кирбининг сўзларига кўра, қочқинлар Техасдаги Форт Блисс ва Висконсиндаги Форт Маккой базаларига жойлаштирилади.

АҚШ махсус виза олишга даъвогар 30 минг нафаргача афғонистонлик қочқинни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди, деб хабар берди CNN.
Унинг сўзларига кўра, қочқинлар Техасдаги Форт Блисс ва Висконсиндаги Форт Маккой базаларига жойлаштирилади.
Маълумотларга кўра, Албания, Шимолий Македония ва Канада ҳам афғонистонлик қочқинларни қабул қилишини билдирган.
Аввалроқ ГФР канцлери Ангела Меркел Германия Афғонистондан 10 минг кишини эвакуация қилишига тўғри келишини айтганди.
Канцлер шунингдек, Германия қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун Афғонистонга қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши кераклигини қайд этган.
Мавзуга оид

08:50
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар бўйича ишларни якунлади

08:10
АҚШ Россия ва Киев ўртасида «чопиб юрадиган» воситачи бўлмайди

22:25 / 02.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган қабулда иштирок этди

21:53 / 02.05.2025