Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook, Instagram ва WhatsApp толибларнинг аккаунтларини блоклайди
Қайд этилишича, «Толибон» АҚШ қонунчилигига мувофиқ террорчи ташкилот сифатида санкцияларга тушган, шу боис Facebook уларга платформа хизматларидан фойдаланишни тақиқлаган.

Facebook ижтимоий тармоғи «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилот деб ҳисоблашини ва жангариларни қўллаб-қувватлайдиган контентлар тарқатилиши ҳамда чоп этилишини тақиқлашини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Компания «халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли қарори»ни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Қайд этилишича, «Толибон» АҚШ қонунчилигига мувофиқ террорчи ташкилот сифатида санкцияларга тушган, шу боис Facebook уларга платформа хизматларидан фойдаланишни тақиқлаган.
«Бу толиблар томонидан ёки улар номидан юритиладиган аккаунтларни ўчиришимизни ҳамда уларни олқишлаш, қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилишни тақиқлашимизни билдиради», — деган компания вакили.
Унинг сўзларига кўра, компанияда «Толибон» билан боғлиқ контентларни аниқлайдиган ва ўчирадиган афғон экспертлари гуруҳи ишлайди.
Қайд этилишича, бу сиёсат Instagram ва WhatsApp учун ҳам амал қилади.
Мавзуга оид

13:27 / 23.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди

19:02 / 22.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда «Толибон» мудофаа вазири билан учрашди

20:36 / 08.07.2025
Халқаро жиноий суд «Толибон» раҳбарларини ҳибсга олишга ордер берди

16:54 / 08.07.2025