Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этди
Маълумот берилишича, «Толибон» ҳаракати гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Фото: news.un.org
БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
“Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган талаб ошганлиги сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда биринчи эҳтиёж маҳсулотлари захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази Термиз шаҳрида ташкил этилди”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, БМТ муассасалари Афғонистон вилоятларига гуманитар юкларни муваффақиятли етказиб берган.
Қайд этилишича, Женевада бўлиб ўтган конференция якунига кўра, донор мамлакатлар афғонистонликлар эҳтиёжи учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни ваъда қилган. Бу БМТ сўраган миқдордан қарийб икки бараварга кўпдир.
Шунингдек, маълумот берилишича, «Толибон» ҳаракати гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид

14:08
БМТ бошқармаси Ғазо секторидан эвакуация бўйича чақириқни қоралади

07:51
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025