Genesis автомобилларига эгасини юзидан танийдиган технология ўрнатилади
Face Connect тизимига қиёфани тунда ва ёмон об-ҳаво шароитида ҳам таний оладиган инфрақизил камера киради. Ҳайдовчи ўзи билан калит олиб юришига ҳожат қолмайди – идентификациядан сўнг автомобил эшиги очилади.

Фото: Genesis
Hyundai компаниясининг премиал бренди Genesis янги Face Connect технологияси ҳақида эълон қилди. У автомобил эгасини юзидан танийди ва эшикни автоматик равишда очади.
Face Connect тизимига қиёфани тунда ва ёмон об-ҳаво шароитида ҳам таний оладиган инфрақизил камера киради. Ҳайдовчи ўзи билан калит олиб юришига ҳожат қолмайди – идентификациядан сўнг автомобил эшиги очилади ва ўриндиқ, рул, ташқи ойна, мультимедиа ва иқлим тизими созламаларини авалдан сақлаб қўйилган ҳолатга келтиради.
Двигатель бармоқ изи ёрдамида ўт олади.
Бундан ташқари, автомобиллар Software Update функцияси орқали тизим янгиланишларини қабул қилади. Бунда нафақат мультимедиа ва навигатор, балки двигател бошқарув блоки, рул бошқаруви, тормоз тизими дастурий таъминоти ҳам янгиланади. Натижада машина эгасининг сервис хизматига мурожаат қилишига ҳожат қолмайди.
Face Connect тизимига биринчи бўлиб GV60 кроссовери эга бўлади. Келгусида бренднинг бошқа моделларига ҳам ушбу тизим жорий этилади.
Мавзуга оид

12:28 / 03.11.2023
Автомобилдан “ҳимояланган” шаҳар: Пекинда ҳаво тозалигини сақлаш ва тирбандликлар масаласи қандай ечилган?

12:59 / 21.06.2023
“Чапақай автомобиллар” ҳаракати: тарих, қарашлар ва фарқлар

18:28 / 18.10.2021
2021 йилнинг энг хавфсиз кроссоверлари номи маълум қилинди

17:52 / 04.10.2021