Супер контракт учун ариза топширишнинг сўнгги муддати 1 октябрь этиб белгиланди
Супер контракт бўйича ўқишга қабул қилиш учун ариза топширишнинг сўнгги муддати 1 октябрь этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди”, дейилади маълумотда.
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари мумкин.
Мавзуга оид

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

20:30 / 21.04.2025
Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

12:53 / 14.04.2025