“Олмалиқ КМК” қурилиш корхоналари ва ташкилотларига сифатли цемент маҳсулотларини таклиф этади

Фото: Олмалиқ КМК
Барпо этилаётган бино ва иншоотларнинг пойдевори мустаҳкам бўлишида албатта цементнинг роли катта.
Йирик саноат корхонаси бўлган “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” қурилиш корхоналари ва ташкилотларига сифатли қуйидаги цемент маҳсулотларини таклиф этади.
Умумқурилиш портландцементи;
Ушбу цемент маҳсулотларидан қурилиш бетон ишларида, бинонинг пойдевори, темир-бетон устунлари қурилишида, бетон плита, тротуар брусчаткалари, ирригация йўналишидаги қувурлар ва лотоклар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.
Оқ портландцемент - “ПЦБ I - 1 500 42,5Н” маркаси остида ишлаб чиқарилиб, 50 кг.лик полипропилен қопларга қадоқланган. Юқори даражадаги зичликка эга. Бу турдаги портландцемент асосан замонавий бинолар қурилишида ишлатиладиган фибробетон ишлаб чиқаришда ва бинонинг фасад ишларида, тротуар ва йўл плиталари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Бу цемент тури Ўзбекистон бўйича фақат “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфидаги Жиззах цемент заводида ишлаб чиқарилади.


Умумқурилиш портландцементи - “ЦЕМ II А-И 32,5 Н” маркаси остида ишлаб чиқарилиб, сочма (навал) ва 50 кг.лик полипропилен қопларга қадоқланган. Автотранспорт ва темир йўл транспорти орқали юклаш шарти билан сотилади. Юқори сифат кўрсаткичларига эга. Бу турдаги портландцемент асосан бинолар пойдеворларининг қурилишида ва умумий қурилиш ишларида, тротуар ва йўл плиталари, темир-бетон устун ва плиталар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Сульфатга чидамли портландцемент “ЦЕМ II/A-П 32,5 СС” маркаси остида ишлаб чиқарилади. Бу турдаги портландцемент асосан шўр ва намлик юқори бўлган ҳудудларда бинолар пойдеворларининг қурилишида ва умумий қурилиш ишларида, ирригация тизимидаги бетон қувурлар ва лотоклар ишлаб чиқариш, шунингдек, каналлар ва суғориш тизимлари қурилишида кенг фойдаланилади.
Цемент маҳсулотлари Европанинг сўнги технологик ускуналари асосида ишлаб чиқарилади.
Цемент маҳсулотларимизни харид қилиш истагидамисиз? Унда шошилинг, ҳозирги кунда ушбу турдаги цемент маҳсулотлари ҳар куни биржа савдолари орқали рақобатбардош нархларда сотилмоқда.
Қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланиш телефонлари:
(+99893) 182-08-30; (+99893) 182-24-38;
e-mail: info@agmk.uz
Вебсайт: www.agmk.uz
Маҳсулотлар сертификатланган.
Реклама ҳуқуқи асосида