Метронинг барча йўналишларида тиғиз пайтларда оралиқ интерваллар қисқартирилади
“Тошкент метрополитени” ДУК раҳбари Раҳмонбек Усмонов “Тошкент метрополитени” ДУК таркибий тузилмаларининг раҳбарлари билан навбатдаги йиғилишни ўтказди.

Йиғилиш давомида қатор масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилди.
Хусусан, тирбандликлар олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида, поездлар ҳаракати жадвалини қайта кўриб чиқиш мўлжалланмоқда.
Метрополитен барча йўналишларида “тиғиз пайтларда” оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сонини кўпайтириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, метрополитеннинг асосий иш фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда, “Чилонзор” электродепоси тасарруфидаги ҳаракат таркиблари техник кўрикдан ўтказилиб, ҳафта сўнгига қадар аниқланган носозликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан тасдиқловчи фотосуратлар билан маълумот тақдим этиш вазифаси юкланди.
2021 йилнинг сўнгги 6 ойлик даврида қайд этилган метрополитен ҳаракат таркибларининг техник носозлик туфайли линиядан четлатилганлиги ҳолатлари сони, носозлик сабаблари, носозлик қайд этилган ускуна ёки тизимлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрланади.
Ерусти ҳалқа йўли қурилиш ишларининг 2-босқичи 8-, 9-, 10-, 11-метро бекатларининг қурилиш объектига қурилиш монтаж ишлар бўйича бириктирилган ишчи гуруҳнинг ҳар бир масъул ходими томонидан қурилиш ҳолати пухта ўрганилиб, ҳафта давомида аниқланган ва аввал кўрсатилган, лекин бартараф этилмаган камчиликлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.
Мавзуга оид

07:37 / 26.05.2022
Тошкент метросида ҳаракатланаётган поезд вагонида чироқ ўчиб қолди

10:55 / 17.05.2022
Тошкент метросида 58 ёшли эркак поезд йўлига тушиб кетди

12:23 / 14.04.2022
Тошкент метроси аҳолидан жетонларни харид қилиши ҳақида эълон берди

08:58 / 14.04.2022