Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик аёл 104 ёшида ўқиш ва ёзишни ўрганди
Куттиямма ноябрда бошланғич синфлар учун имтиҳондан муваффақиятли ўтди.

Фото: The Guardian
Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи Куттиямма исмли аёл 104 ёшга кирганида ўқиш ва ёзишни ўрганди, деб ёзади The Guardian.
Нашрнинг аниқлик киритишича, Куттиямма бир умр қишлоқда яшаган ва уй-рўзғор ишлари билан машғул бўлган. У қашшоқ оилада туғилган бўлиб, узоқ вақт давомида савод чиқаришни истаган бўлса-да, шу йилнинг апрелидагина ўқишга киришди.
«У даврларда қизларнинг таълим олиши тасаввурга сиғмасди. Ҳаттоки ўғил болалар ҳам тўққиз ёшида мактабни ташларди. Ота-она ерсиз деҳқонлар бўлиб, менинг вазифам 11 нафар ака-сингилларим билан яшайдиган уйда кир ювиш, овқат қилиш ва супур-сидир ишлари бўлган», — дейди у.
Куттиямма ноябрда бошланғич синфлар учун имтиҳондан муваффақиятли ўтди.
Унинг бу интилиши ҳукумат эътиборидан четда қолмади.
«Билим олишга ёш халақит бермайди. Куттияммага чуқур ҳурматимни бажо келтираман ва таълим олаётган бошқаларга ҳам муваффақият тилайман», — деб ёзди таълим вазири ўз Twitter саҳифасида.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл АҚШ билан яширин музокара олиб борди ва Украина бўйича ён беришдан бош тортди
Жаҳон | 23:50 / 31.07.2025
-
АҚШ Украинадаги уруш қачон тугаши кераклигини белгилади
Жаҳон | 23:05 / 31.07.2025
-
Украинада коррупцияга қарши кураш идораларига мустақиллик қайтарилди
Жаҳон | 22:53 / 31.07.2025
-
Парламентдаги мухолифат, пулли йўлларнинг кечиктирилиши, ўзбек спортидаги хуш ва нохуш хабар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:42 / 31.07.2025
Мавзуга оид

16:10 / 31.07.2025
Трамп Россиядан қурол ва нефт харид қилувчи Ҳиндистонга «жарима солди»

23:10 / 25.07.2025
Ҳиндистонда мавжуд бўлмаган давлатлар элчиси қўлга олинди

20:45 / 23.07.2025
Ҳиндистон талабаларга Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳда ўқимасликни тавсия қилди

12:19 / 23.07.2025