Ўзбекистон юк автомобиллари импортини оширди
Юк автомобиллари импорти 1 674 тага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилади.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 19 та хорижий давлатлардан қиймати 230,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 085 та юк автомобиллари импорт қилинган.
Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 674 тага ошган.
Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Хитой — 3954 та;
- Россия — 787 та;
- Беларусь — 90 та;
- Литва — 74 та;
- Корея — 40 та.
10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари бор.
Мавзуга оид

15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди

22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув

08:43 / 03.04.2025
2 ойда хориждан қанча енгил автомобил импорт қилингани айтилди

15:09 / 11.03.2025