Оҳангаронда Isuzu юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Isuzu юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича ҳодисада ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 13 декабр куни соат 23:50 ларда А-373 Тошкент–Ўш халқаро автомобил йўлининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган 32-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Фарғона водийси томон ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлгандан бир неча дақиқа ўтиб воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва ЙҲХБ ходимлари етиб келган. Сўнг ҳамкорликда ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.
Мавзуга оид

12:11 / 10.06.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди

17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари

13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди

09:28 / 22.09.2024