Тўқаев Мирзиёев билан телефон мулоқотида Қозоғистонда вазиятни барқарорлаштириш бўйича чоралар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди.

10 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Президент Тўқаев Қозоғистон Республикасидаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.
Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.
Мавзуга оид

16:25 / 14.06.2025
Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қурадиган бўлди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

13:22 / 11.06.2025
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

17:12 / 09.06.2025