Тошкентдаги ҳаво сифати: Бир-бирига зид икки талқин
Тошкент ҳавоси сифати бўйича АҚШ элчихонасига ўрнатилган мослама қайдларига ишониш керакми ёки Гидрометеорология хизматининг?

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ўрнатилган ҳаво сифатини ўлчаш мосламаси қайдларига ишонилса, шаҳарда ҳаво сифати борган сари ёмонлашмоқда. Пойтахтда 2021 йил давомида фақат саноқли кунлардагина “ҳаво сифати яхши” деб топилган.
Масалан, ҳаво сифати индексида “яшил”, яъни ҳаво сифати яхши кунлар сони Тошкентда 2021 йил давомида атиги 22 кунни ташкил қилган.
Аммо... Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази элчихонанинг бу маълумотларини бутун шаҳарга жорий қилиб бўлмаслигини айтиб, натижаларни доим инкор қилиб келади.
Хизмат мутахассисларига кўра, уларнинг Тошкент шаҳридаги худди АҚШ элчихонасидаги каби қурилмалари ҳаво сифатининг инсон ҳаётига хавф туғдирадиган даражада ифлосланишни қайд этмаган. Қизиқ-а? Бир шаҳарда бир хил мосламалар қандай қилиб икки хил ва яна жуда катта фарқдаги кўрсаткичларни кўрсатиши мумкин?
Кимга ишониш керак: АҚШ элчихонаси маълумотларигами ёки Ўзбекистон гидрометрология хизматининг.
Kun.uz мухбири шу каби саволлар билан Гидрометеорология ҳамда Санитария, осойишталик ва жамоат саломатлигини сақлаш хизматига мурожаат қилди.
Маълум қилинишича, “Ўзгидромет” Тошкентдаги ҳаво сифатини шаҳарнинг 15та нуқтасига ўрнатилган мосламалар орқали ўлчаб боради. Марказдагилар 15та қурилмадан олинган маълумотлар битта жойдан (элчихона) йиғилган маълумотларга қараганда аниқроқ бўлишини айтишмоқда.
Иккинчи изоҳ шундан иборат бўлдики, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳаво сифати бўйича тасдиқлаган мезонларда 4-5 баробар фарқ бор. Яъни ЖССТ стандарти бўйича “ёмон” (инсон ҳаётига хавф туғдирувчи) ҳавони Ўзбекистон расмийлари “қониқарли” (инсон ҳаётига хавф туғдирмайдиган) деб ҳисоблайди. Мазкур фарқ қуйидаги жадвалда акс этган:
Батафсил юқоридаги кўрсатувда томоша қилинг.
Илёс Сафаров тайёрлади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 07:41
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
Мавзуга оид

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

16:31 / 08.05.2025
Ҳафта охирида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

16:27 / 07.05.2025
Саккизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

14:56 / 06.05.2025