Урушнинг тўртинчи куни. Суратлар
Украинадаги урушнинг тўртинчи кунида мамлакатни янада кўпроқ киши тарк этди — БМТ маълумотига кўра, 370 мингга яқин украиналиклар қўшни давлатларга, Польша, Венгрия, Руминия, Молдавия, Словакия ва бошқа давлатларга чиқиб кетган. Киев атрофида ва Харьков кўчаларида жанглар давом этди. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён илк марта россиялик ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, шунингдек, асирга тушганлар борлигини тан олди, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмади. Бир неча уринишлардан кейин ҳам томонлар биринчи музокараларни бошлашга келиша олмаяпти (энди 28 февраль куни учрашишга келишишган). Қуйидаги материалда урушнинг тўртинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.

Фото: Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар:
- ЕИ томонидан Россия банки активлари билан операциялар қилишга қўйилган тақиқ кучга кирди
- Марказий банк хорижликларга Россия қимматли қоғозларини сотишни тақиқлади. Москва биржасида валюта савдоси бошланиши кечиктирилди, акциялар савдоси янада кечроқ бошланади
- РФ мудофаа вазирлиги илк бор ўз йўқотишлари ҳақида маълум қилди, аммо қанча одам йўқотганини очиқламади. Украина Бош штаби россияликларнинг йўқотишлари 4500 кишидан ортиқ экани ҳақида маълумот берган
- Украина ИИВнинг тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўйича маълумоти: уруш бошидан буён 352 киши ҳалок бўлган, 1684 киши яраланган
- Евроиттифоқ Украинага 450 миллион долларлик жанговар қуроллар етказиб беради. Бу ЕИ тарихида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудга илк бор қурол етказилишидир
- Россияда якшанба куни урушга қарши акцияларда яна 2700 киши қўлга олинди
- Россия ва Украина ўртасида душанба куни музокаралар бошланиши кутилмоқда

Фото: Alisa Yakubovich / EPA / Scanpix / LETA

Фото: Ефрем Лукацкий / AP / Scanpix / LETA



Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Фото: Marienko Andrew / AP / Scanpix / LETA

Фото: Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Фото: Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA

Фото: Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA

Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA


Фото: Chris McGrath / Getty Images
Мавзуга оид

17:25 / 18.05.2025
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:28 / 17.05.2025
Кремл Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

15:15 / 17.05.2025