Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Ҳарбий тайёрлов марказига айланган театр. Уруш суратлари
Урушнинг тўққизинчи куни, 4 мартда ҳам Россия армияси ўт очишда давом этди, аҳоли яшаш манзилларига ҳам снарядлар келиб тушди — турар жойлар, маданий марказлар ва мактаблар вайрон бўлмоқда. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украинада тинч аҳоли вакилларидан 350 нафардан зиёд киши ҳалок бўлиб, камида 675 киши яраланганини маълум қилган. Ҳақиқий рақамлар бундан кўпроқ бўлиши мумкинлиги истисно этилмаган. Украинани тинч аҳоли тарк этиши давом этди.
Киевда россиялик ҳарбий асирлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, пойтахтдан Львовга эвакуация жараёни давом этмоқда. Шаҳардаги объектларни ҳужумларга тайёрлашмоқда — тарихий биноларнинг деразалари мустаҳкамланмоқда, ҳайкаллар оловдан ҳимоя қилувчи материаллар билан ўраб қўйилмоқда.
Қуйида урушнинг сўнгги икки кунида бўлиб ўтган воқеаларни ифодаловчи суратлар.
Киев яқинидаг Ирпень шаҳридаги уйлардан бири ёнмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAРоссияликларнинг зарбалари оқибатида Житомирдаги мактаб биноси вайрон бўлди
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETAТинч аҳоли вакиллари Киевни тарк этмоқда. Фото: Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETAУкраиналик аскар Киевдаги вокзалда Львовга кетадиган поездга чиқишга ошиқаётган оломонни тартиб сақлашга чақиришга беҳуда уринмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAСквиредаги супермаркетнинг бўшаб қолган токчалари, Киев области.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETAВишне-Немецкдаги лагерга жойлашган украин қочқинлари, Словакия
Christopher Furlong / Getty ImagesУкраина ҳудудий мудофаа кучлари ҳарбий хизматчиси Киевдаги блокпостда
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETAЖитомир области шимолида асир тушган рус ҳарбийлари. Фото: Вячеслав Ратинский / УНИАНМаҳаллий аҳоли қопларга қум тўлдирмоқда. Улардан Киевга олиб борувчи йўлларда ўрнатилган блокпостларни мустаҳкамлашда фойдаланилади
Dmytro Smolyenko / Ukrinform / Zuma / Scanpix / LETAКиев области Бишев посёлкасидаги маданий ва жамоатчилик марказлари ҳам рус ракеталари зарбасига учради
Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETAКиевдан ғарбда жойлашган Буча йўлида яксон этилган рус ҳарбий техникалари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAКиев области, Ситняки қишлоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасига келган Украина ҳарбий хизматчилари
Anastasia Vlasova / Getty ImagesСитняки қишлоғидаги жангларда яксон қилинган техника қисмлари. Фото: Anastasia Vlasova / Getty ImagesКиевда асирга олинган рус аскарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Улар россияликларни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETAҚўлга олинган Россия техникаларидаги Z белгиси Украина байроғи ранглари билан бўяб ташланган
Фото: Украина армияси матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETAУкраиналик қочқинлар Киевни тарк этмоқда. Фото: Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETAИрпен дарёси орқали Ирпен шаҳридан чиқиб кетишга уринаётган украиналиклар вайрон бўлган кўприк остида тўпланган, Киев области
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAУкраина ҳарбийлари аҳолини эвакуация қилиш чоғида кекса аёлни Киев атрофидаги Ирпен дарёсидан олиб ўтмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAКиев осмонида ракета тутуни изи
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA54 ёшли Игорь Мажаев уйининг харобалари орасида. Игорь хотини ва 12 ёшли қизини йўқотди. Киев области, Мархалевка қишлоғи
Anastasia Vlasova / Getty ImagesУкраин кўнгиллилари Львовдаги кинотеатрда қуролдан фойдаланишга ўргатилмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETAЛьвовдаги ҳайкаллар ёнғиндан ва снаряд парчаларидан ҳимоя қилиш учун оловга чидамли материал билан ўралган.
Daniel Leal / AFP / Scanpix / LETAЛьвовдаги авлиё Биби Марьям ибодатхонасининг витражли (сурат солинган) ойналари. Кўнгиллилар маданий объектлар ва тарихий биноларни сақлаб қолишга уринмоқда. Фото: Dan Kitwood / Getty ImagesПоезд Львовдаги асосий темирйўл вокзалидан Европа томон йўл олди. БМТ маълумотига кўра, урушнинг 10 кунида Украинани 1,2 миллион қочқин тарк этган. Фото: Dan Kitwood / Getty ImagesКиевдаги шарқий фронт чизиғи яқинида турган ҳудудий мудофаа отряди аъзоси. Фото: Chris McGrath / Getty Images