Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди
Тегишли қарорлар билан Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилояти ҳокимликлари тузилмасида янги тайинловлар амалга оширилди.

Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан Мирғозиева Зуҳра Тўраевна –вилоят ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
З. Мирғозиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган. 2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Мазкур тайинловгача, З.Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори билан Тожибоева Наргиза Келдибековна вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мазкур тайинловгача, Н.Тожибаева вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан Мухторова Назира Абдусатторовна – вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мазкур тайинловгача Н.Мухторова Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

21:49 / 07.07.2025
Беруний тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди

15:56 / 24.06.2025
Яна бир собиқ “замҳоким” озодликдан маҳрум қилинди

11:51 / 23.06.2025