Қамчиқ довонида темирйўл ва автомобил йўли четига тош-тупроқ массаси кўчиши содир бўлди

Фото: ФВВ ахборот хизмати
Ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, соат 10:30 ларда Қамчиқ Махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига Ангрен – Поп электрлаштирилган темирйўлининг 71-километри ва А-373-автомобил йўли Тошкент – Водий йўналишининг 232,2-километрида йўл четига тош-тупроқ массаси тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг Қамчиқ МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари етиб бориб, вазиятни ўрганган.

Ҳозирда ҳудудларда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган.
Мавзуга оид

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

12:35 / 25.04.2025