Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари қонунийликни бузгани учун лавозимидан олинди
У жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасида ишлаган.
Президентнинг тегишли фармойиши билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун Бухоро вилояти суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Рўзиев Сухандиёр Гадоевич лавозимидан озод этилиб, судялик ваколатлари муддатидан аввал тугатилган.
Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Шунингдек, ушбу маълумотни Судялар Олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров тасдиқлади.
Фармойишга мувофиқ ушбу лавозимга судьялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Аллаев Абдулло Садуллоевич тайинланган. У бунга қадар Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

09:45 / 02.08.2025
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди

08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди

18:40 / 29.07.2025
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимига олиб келган операцияни амалга оширган шифокор судда оқланди

11:16 / 26.07.2025