Наманган ва Олмаота ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди
Қозоғистоннинг «SCAT Airlines» авиакомпанияси Наманган ва Олмаота ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airports».

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, 8 апрель куни «Наманган» халқаро аэропортига Қозоғистоннинг «SCAT Airlines» авиакомпанияси самолёти қўнди.
«Олмаота шаҳридан учиб келган Boeing-737 самолёти анъанага кўра, аэропортда тантанали равишда кутиб олинди. Шу куни соат 02:30 да Намангандан 170 нафар йўловчи Олмаота шаҳрига учиб кетди», дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, Олмаота – Наманган – Олмаота йўналиши бўйича қатновлар мунтазам равишда бажарилади. Парвозлар чоршанба ва жума кунлари, ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

10:14 / 02.05.2025
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади

10:43 / 28.04.2025