«Челси» Мадридда камбэк илинжида, «Бавария» «авария» хавфи остида. ЕЧЛ чоракфинал жавоб ўйинлари анонси

Фото: Getty Images
Европа Чемпионлар лигаси чоракфинал дастлабки ўйинларидан бир ҳафта ўтгач, бугун, 12 апрель оқшомида жавоб баҳсларига старт берилади. «Челси» Лондондаги икки тўп фарқидаги мағлубиятдан кейин «Реал» майдонида камбэк қилишга уринса, «Бавария» Испаниядаги мағлубиятдан сўнг Мюнхенда «Вильярреал» билан ҳисоб-китобни жойига қайтаришга ҳаракат қилади. Чоршанба оқшомида эса «Манчестер Сити» Мадридда меҳмон бўлади, «Бенфика»ни эса «Энфилд»да яна бир имтиҳон кутиб турибди.
Амалдаги чемпион турнир билан хайрлашиш остонасида
Лондонда ўтган ўйинни икки сўз билан ифодалаш мумкин: Карим Бензема. «Реал»нинг 9-рақамли ҳужумчиси «Стемфорд Бриж»да ЕЧЛдаги кетма-кет иккинчи ўйинида ҳет-трикини расмийлаштирди. Натижада, турнирнинг 13 карра чемпиони яримфиналга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилиб турибди. Мадриддаги ўйинда амалдаги чемпион «Челси»ни мўъжизагина турнирни тарк этишдан қутқара олади. Мезбонлар сафида Карим навбатдаги марта қаҳрамонга айланишга шай ҳолатда.
«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини доирасидаги «Реал»га қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашиб, шогирдларининг камбэк қилишга уриниши ҳақида гапирди.

«Албатта, ўз уйимиздаги 1:3 ҳисобли мағлубиятдан кейин бу ўйиндаги имкониятимиз юқори эмас. Рақибнинг даражаси, стадион ва турнир савиясидан келиб чиққан ҳолда бизга жуда қийин бўлиши аниқ. Камбэк? Бунинг эҳтимоли паст, аммо уриниб кўрсак бўлади. Бунинг учун майдонда боримизни беришнинг ўзи кифоя эмас, ўз даражамиздан юқорироқ ўйин кўрсатиш талаб этилади. Бу оқшом биз учун жуда муҳим», - дея Тухелнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти. Сўнгги ўйинида шанба куни «Саутҳемптон» дарвозасига жавобсиз 6та гол киритган «аристократлар» Мадриддаги оқшомда нечта гол кирита олишини «Бернабеу»даги баҳсда кўрамиз.
«Бавария» «авария» хавфи остида
Дастлабки ўйинда Испанияга сафар қилган «Мюнхен машинаси» «сариқ субмарина» томонидан «чўктирилди». Ушбу баҳсда испанлар немислар дарвозасига бир эмас, кўпроқ гол киритишлари ҳам мумкин эди. Буни жавоб ўйини олдидан «Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих ҳам тан олган.
«Тан олиш лозим, «Вильярреал»га қарши ўйинда минимал ҳисобдаги мағлубият қайд этилгани омадимиз эди. Акс ҳолда Мюнхендаги ўйин олдидан қийин вазиятда бўлардик», - дейди Киммих ўйин олдидан матбуот анжуманида.
Испаниядаги ушбу баҳсда «Бавария»нинг ЕЧЛдаги 32 ўйиндан иборат голли сериясига барҳам берилди. Нагельсманн шогирдларида вазиятни ўзгартириш учун 90 дақиқа вақт бўлади. Мюнхендаги ўйин Унаи Эмери шогирдлари учун ҳам ҳақиқий синовга айланади.

Чоршанба оқшомида эса «Атлетико» Мадридда «Манчестер Сити»га қарши рақибнинг дастлабки ўйиндаги кичик устунлигини йўқотишга уринса, «Бенфика»ни «Энфилд Роад»да мўъжизагина яримфиналга олиб чиқиши мумкин. Акс ҳолда Салоҳ ва Мане тандеми тўпурарлар рўйхатида Бензема ва Левандовскига рақобат уйғотиши мумкин.

ЕЧЛ. 1/4 финал. Дастлабки ўйинлар
12 апрель (сешанба)
«Бавария» - «Вильярреал»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Маҳалла»
Биринчи ўйин: 0:1
Тахминий таркиблар:
«Бавария»: Нойер; Павар, Упамекано, Эрнандес, Дэвис; Киммих, Горецка; Коман, Мюллер, Гнабри; Левандовски
Ўйнамайди: Зюле (бетоб), Толиссо (сон), Шупо-Мотинг (жисмоний ҳолат)
«Вильярреал»: Рульи; Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян; Коклен, Капу, Парехо, Ло Чельсо; Жерар Морено, Данжума
Ўйнамайди: Альберто Морено (тизза)
«Реал» - «Челси»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Спорт»
Биринчи ўйин: 3:1
Тахминий таркиблар:
«Реал»: Куртуа; Карвахаль, Начо, Алаба, Менди; Модрич, Каземиро, Кроос; Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор
Ўйнамайди: Азар (жароҳат), Иско (бел), Эдер Милитао (дисквалификация), Вальехо (бетоб)
«Челси»: Менди; Чалоба, Тьяго Силва, Рюдигер; Жеймс, Канте, Ковачич, Алонсо; Маунт, Ҳаверц, Зиёш
Ўйнамайди: Баркли (бетоб), Чилуэлл (тизза), Лукаку (тўпиқ)
13 апрель (чоршанба)
«Ливерпуль» - «Бенфика»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Маҳалла»
Биринчи ўйин: 3:1
Тахминий таркиблар:
«Ливерпуль»: Алиссон; Александер-Арнолд, Конате, ван Дейк, Цимикас; Ҳендерсон, Фабиньо, Кейта; Салоҳ, Жота, Диас
«Бенфика»: Влаходимос; Жилберто, Отаменди, Вертонген, Гримальдо; Вайгль, Таарабт; Рафа Силва, Гонсалу Рамуш, Эвертон; Дарвин Нуньес
«Атлетико» - «Манчестер Сити»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: «Спорт»
Биринчи ўйин: 0:1
Тахминий таркиблар:
«Атлетико»: Облак; Врсалько, Савич, Фелипе, Рейнилду, Карраско; Льоренте, Эррера, Коке; Корреа, Жоау Феликс
«Манчестер Сити»: Эдерсон; Уокер, Стоунз, Ляпорт, Жоау Канселу; де Брюйне, Родри, Бернарду Силва; Маҳрез, Фоден, Грилиш
Ўйнамайди: Габриэл Жезус (дисквалификация), Палмер (жароҳат).
Мавзуга оид

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:21 / 09.04.2025
«Интер» «Бавария»ни қарши ҳужумларда жазолади

02:38 / 03.04.2025