Киевдаги митинг ва Мексикага борган украин қочқинлари. Уруш суратлари
Россия босқинининг 69-кунида Запорожьега Мариуполдан, шу жумладан «Азовстал» комбинати ҳудудидан эвакуация қилинганлар етиб келди. Шу билан бир вақтда россиялик ҳарбийлар «Азовстал»га зарбалар беришни давом эттирмоқда (у ерда ҳали ҳам тинч аҳоли вакиллари бор). РФ мудофаа вазирлиги буни украин ҳарбийлари сукунат режимидан фойдаланган ҳолда ўт очиш нуқталарига чиқишгани билан изоҳлаган. Украинанинг қатор регионларига ракета зарбалари берилди: Лвовда учта электр подстанцияси ўққа тутилди, Кировоградск, Днепропетровск ва Карпаторти областларида — темирйўл инфратузилмаларига зарбалар берилган.

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Ўтган тунда Украинанинг бир қанча областларида аҳоли пунктларини миномётлар ва ракеталар билан ўққа тутиш давом этди. Украина қуролли кучларига кўра, сешанба куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Украинанинг турли ҳудудлари бўйлаб «20 га яқин» қанотли ракеталар учирган ва камида бешта темирйўл станцияларини нишонга олган.
- Президент Володимир Зеленский шаҳарларга йўлланаётган зарбалар сони ортаётганига муносабат билдириб, Россия шу тариқа «ожизларча қасд олаётгани»ни айтди.
- Британия ҳарбий разведкаси хабар беришича, Россия қўшинлари Изюм жанубида Краматорск ва Северодонецкка юриш қилиш учун қайта гуруҳланмоқда, аммо ҳозирча украинлар мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти.
- Евроиттифоқ чоршанба куни Россия нефтига эмбарго киритиш муддати бўйича аниқ қарорга келиши кутилмоқда.
- Мариуполдаги «Азовстал» комбинати ҳудудига ҳужумлар тунда ҳам давом этган.
- Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Попасная учун жанглар давом этаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ўтган кун давомида шаҳарга штурм билан киришга уринган. Попасная учун март ойидан буён шиддатли жанглар олиб борилмоқда.
- Беларус қуролли кучларида «жавоб қайтариш кучларини тўсатдан текшириш» бошланди. Ушбу кенг қамровли текширувнинг мақсади «ходимларнинг инқирозли вазиятлар юзага келиши мумкин бўлганда тез жавоб беришга тайёрлиги ва қобилиятини баҳолашдир».
Кривой Рог

John Moore / Getty Images

John Moore / Getty Images
Чернигов области

Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA


Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Киев шаҳри ва Киев области

Anastasia Vlasova / Getty Images

Северодонецк

Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


Мариупол


Лвов


Leon Neal / Getty Images

Andrii Gorb / Reuters / Scanpix / LETA

Leon Neal / Getty Images
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024