Кувайтда қум бўрони сабабли авиақатновлар бекор қилинди
Фуқаро авиацияси бошқармаси директори ўринбосари Имод ал-Жалвий парвозлар кўриш даражаси яхшиланиши билан тикланишини айтди.

Фото: Anadolu Agency
Кувайт фуқаро авиацияси маъмурияти кучли қум бўронлари сабабли мамлакатда авиақатновлар тўхтатилганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, Кувайт халқаро аэропорти маҳаллий вақт билан соат 14:20дан бошлаб парвозлар учун ёпилган.
Фуқаро авиацияси бошқармаси директори ўринбосари Имод ал-Жалвий парвозлар кўриш даражаси яхшиланиши билан тикланишини айтди.
Қум бўрони футболга ҳам таъсир қилди. Кувайт футбол федерацияси 23 май куни «Казма» ва «Ас-Салимия» клублари ўртасида ўтказилиши керак бўлган Амирлик кубоги учрашуви 24 май кунига кўчирилганини маълум қилди.
Май ойи бошларида Ироқда қум бўронлари оқибатида беш мингдан ортиқ одам жабрлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди

11:00 / 12.05.2025
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

14:37 / 03.05.2025
Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи

14:19 / 25.02.2025