Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
4 июн куни Россия ва Украина илк бор жасадлар алмашинувини амалга оширди — буни икки томон ҳам тасдиқлади. Донецк областида берилган зарбалар оқибатида йирик ибодатхона ёниб кетди. РФ мудофаа вазирлиги «украин националистлари»ни унга ўт қўйишда айблади, Володимир Зеленский бу ҳудуд россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилгани, улар бу ерда «300 нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари, жумладан 60 нафар бола» бўлганини билган ҳолда зарба беришганини айтди. Северодонецк учун оғир жанглар давом этмоқда, шаҳар маъмурияти хабар қилишича, россияликларнинг илгарилаши тўхтатилган, шаҳар ҳамон «украинлар қўлида» қолмоқда.
Қуйида урушнинг сўнгги кунларида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли
Украинага Норвегия томонидан халқаро техник ёрдам доирасида тақдим этилган М109А3 гаубицаси.
Украина қуролли кучлари матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETAДонецк областидаги Соледар шаҳридаги корхона устида артиллерия зарбасидан ҳосил бўлган тутун. Россия ҳарбийлари шаҳар томон юриш қилмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAСоледар — Донецк областининг Бахмут районидаги шаҳар. Бу шаҳар орқали Северодонецкда россияликларга қарши жанг қилаётган украинлар гуруҳи таъминотида фойдаланиладиган йўл ўтган. Соледарнинг ўзи ҳам доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAСлавянск аҳолисини эвакуация қилиш. Украина ҳукумати хабарларига кўра, шаҳар Россия томонидан ўққа тутилмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAСлавянсклик аёл боласи билан эвакуация автобусида.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAСлавянск аҳолиси вакиллари эвакуацияга тайёрланмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAУкраиналик ҳарбий хизматчилар Донецкдан 22 километр масофадаги Красногоровка шаҳридаги фронт чизиғида.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETAДонецк областидаги Марьинка шаҳри россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши чоғида портлаётган ёнувчан ўқ-дорилар.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETAДонецкнинг Куйбишев районида ёниб кетган тез ёрдам машинаси. «ДХР» расмийлари ҳудуд украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини айтмоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАССДонецкдаги турар жой биноси. «ДХР» расмийлари баёнотига кўра, Украина армияси Донецк марказига зарба бериши оқибатида икки мактаб ва усти ёпилган бозор жабрланган. Фото: Валентин Спринчак / ТАССДонецк ўққа тутилиши вақтида яраланган эркакка ёрдам кўрсатаётган тиббий ходим
Владимир Гердо / ТАССДонецк области Константиновка шаҳарчасида «Точка-У» оператив-тактик ракетасининг дум қисми. Шаҳар Украина назоратида.
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAДонецкнинг Украина томонидан артиллерия зарбалари берилган ҳудудида кетаётган аёл
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETAЛуганск области Рубежное шаҳри кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Шаҳар бир ой давом этган жанглардан кейин апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан босиб олинганди. Фото: Александр Река / ТАССДонецк областидаги йўлда баррикада. Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAРубежное шаҳри аҳолиси сув учун навбатда. Шаҳар апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан тўлиқ эгалланган
Александр Река / ТАСС
Киев
Киев яқинидаги Андреевкада деворга сурат чизаётган қизалоқ
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETAКиевдан ғарбдаги Мошчун кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Март ойида посёлка фронт чизиғида жойлашганди.
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Чернигов
Чернобил АЭС ҳудудидаги ўрмонда қазилган окоплар ва россиялик ҳарбийлар лагери. Март ойи охирида россиялик ҳарбийлар АЭС ҳудудини тарк этишган, аммо улар оғир техникаларда ҳудуд бўйлаб кўчиб юргани ва окоплар қазишгани туфайли, районда радиация даражаси кўтарилган. МАГАТЭ вакилларига кўра, ҳозирда радиация даражаси нормага қайтган. Фото: Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty ImagesЧернобилдаги «Экоцентр» корхонасида россиялик ҳарбийлар томонидан деворларда қолдирилган ёзувлар. РФ қўшини Киев областининг бу ҳудудига урушнинг илк кунларидаёқ киришган ва март ойи охирига қадар шу ерда қолишганди.
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty ImagesЧернобилдаги бинолардан бирининг деворига чизилган Z ҳарфи
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Мариупол
Россиялик сапёр Мариуполда ити билан миналарни изламоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАССМариуполни миналардан тозалаш жараёни. Владимир Гердо / ТАССМариуполдаги бекатда ўтирган аёл. Шаҳар Россия назоратида қолмоқда. Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг маълумотига кўра, россияликлар остида тинч аҳоли жасадлари қолиб кетган кўп қаватли уйларни «снос» қилмоқда. Фото: AFP / Scanpix / LETA