АҚШга борувчилар учун мажбурий коронавирус тести бекор қилинди
АҚШ 12 июндан бошлаб мамлакатга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилар учун мажбурий коронавирус тестини бекор қилади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Қайд этилишича, Жозеф Байден маъмурияти халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин COVID-19 учун ПЗР тестини ўтказиш талабини бекор қилди.
“Ушбу қадам COVID-19 га қарши курашда эришган ютуқларимиз туфайли амалга оширилди”, деди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Ксавье Бесерра.
Шу билан бирга, АҚШ расмийлари пандемия ҳолатини кузатишда давом этишини ва агар вазият ўзгарса, ПЗР синови заруратини қайта кўриб чиқишини билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистонга киришдаги коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинганди.
Мавзуга оид

10:37
Трамп янги антирекорд ўрнатди

09:11
Лавров: АҚШ биргаликда бизнес юритишдан манфаатдор эканини билдирди

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

15:46 / 27.04.2025