Қибрайда 3 гектар ерни 350 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 3 гектар ерни 350 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ф.С. ва О.К. ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги 3 гектар ер майдонини фуқаро Г.га иссиқхона ташкил этиш учун танишлари орқали 350 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маҳкама эълон қилган хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025