Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижлик рассомлар қадим Самарқанднинг маданий меросини суратга солишмоқда
Самарқанд кўчаларида осори атиқаларимизни мойбўёқда тасвирлаётган рассомлар кўпайиб қолганига кўзингиз тушса, асло ҳайрон бўлманг. Ҳозир ШҲТга аъзо турли давлатлардан 30 нафарга яқин рассом Самарқандда ижод билан банд.

Президентнинг Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида мусаввирлар учун пленэр ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатлардан таниқли рассомлар ташриф буюришди.
Мусаввирлар учун Ипак йўли халқаро туризм университетининг спорт залида мўъжаз ижодий устахона ташкил қилиб берилган. Улар шаҳарнинг диққатга сазовор нуқталарига чиқиб ҳам ижод қилишмоқда.

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиеванинг айтишича, рассомлар тарафидан Самарқанднинг маданий мероси мавзусида яратилган санъат асарлари ШҲТ олдидан кўргазма тариқасида санъатсеварлар эътиборига ҳавола этилади.

«Пленэрда рассомлар икки ҳафта давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари тасвирини акс эттиришади», — деди бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.
Айни пайтда асосан Марказий Осиё ва Россиядан келган рассомлар ижод билан шуғулланишмоқда. Кейинги ташрифда Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Эрондан ҳам рассомлар келишади.
Қозоғистондан келган мусаввир Бахтнур Бурдесбеков ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг Самарқандга келганига бир ҳафта бўлибди. Ташкилотчиларига бундай унумли тадбирни уюштиргани учун ташаккур билдириб ўтди.

Рассомларнинг ишини мувофиқлаштирувчи Дилором Мамедованинг айтишича, ўзи бундай пленэрларда мунтазам иштирок этиб келган. Ўзбекистонда эса Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан пленэр илк бор ташкил этилмоқда. Бу, албатта, жаҳонда донг таратган рассомларнинг ижодий тажриба алмашинуви учун фойдали тадбир бўлади. Дилором Мамедовага кўра, рассомлар ичида юртимизга илк марта келганлари ҳам бор. Иссиқ ва қуруқ об-ҳаво, таомларимиз уларга ёққан, осори-атиқалар, миллий буюмлар ва маҳсулотлардан эса кўпчилиги ҳайратга тушган.

Миллий маданий мерос объектларимиз рангтасвир ва мойбўёқларда тасвирланиши музейларимиздаги санъат намуналаримиз сони ортишига хизмат қилади, албатта. Қадимий шаҳарларимизда бундай маданий тадбирларни тез-тез ўтказиш нафақат музейларимиз, коллекцияларимиз бойишига, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти янада довруғ қозонишига хизмат қилади.
Шуҳрат Шокиржонов, журналист
Монтаж устаси: Фахриддин Ҳотамов.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Мукофотга номзод президентлар, «тонировка» учун янги таклиф ва уй ҳайвонларини мажбурий рўйхатга олиш — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:24 / 07.08.2025
-
OpenAI янги, янада кучли GPT-5 сунъий интеллект моделини тақдим қилди
Фан-техника | 23:22 / 07.08.2025
-
Ҳиндистон корхоналари АҚШ босими туфайли Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди
Иқтисодиёт | 22:29 / 07.08.2025
-
Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги стратегик йўлак АҚШ назоратига берилади
Жаҳон | 22:26 / 07.08.2025
Мавзуга оид

13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов

21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин

11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:14 / 24.09.2024