Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияликлар Британия ҳукуматини судга берди
Кениянинг Керичо регионида яшовчи аҳоли мустамлакачилик даврида чой етиштириладиган ерлари эгаллаб олингани учун компенсация олиш ниятида.

Фото: AP
Бир гуруҳ кенияликлар Британия ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига берди.
Кениянинг Керичо регионида яшовчи аҳоли Буюк Британиядан 200 миллиард доллар компенсация ундирмоқчи.
Даъво аризасида айтилишича, 19 асрда икки қабила аъзолари ўз ерларидан қувғин қилинган ва бу ерлар чой ишлаб чиқарувчи компанияларга берилган. Улардан тортиб олинган ерлар ҳозирда трансмиллий корпорацияларга тегишли ва йилига миллионлаб доллар фойда келтирмоқда.
Шу сабабли кенияликлар мустамлакачилик даврида чой етиштириладиган ерлари эгаллаб олингани учун компенсация олиш ниятида.
БМТ маълумотларига кўра, 1963 йилгача давом этган Британия мустамлакачилиги даврида Керичода яшовчи ярим миллиондан ортиқ кенияликларнинг ҳуқуқлари поймол қилинган.
Кения чой экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан ҳисобланади.
Мавзуга оид

12:39 / 30.07.2025
Франция ва Британия ортидан Малта ҳам Фаластинни тан олади

08:37 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Уэлс меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши мумкин

10:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади

21:20 / 03.07.2025