Тошкент вилоятида 4,5 гектар ерни 240 минг долларга сотишни режалаштирган шахслар ушланди
Тошкент вилояти Зангиота туманида ерни ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди.

2022 йил 29 август куни ИИВга аёл ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида ер олиш мақсадида эълонлар сайти орқали нотаниш маклер билан танишиб қолганини билдирган.
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, аёл ушбу маклер Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги МЧЖ раҳбари ўғли билан уни таништирганини, ҳозирда МЧЖ раҳбари ўғли жамиятга ажратилган 4,5 гектар бўш ер майдонини 240 000 АҚШ долларига сотишини ва кадастрда ишловчи таниши орқали ер майдонига ҳеч қандай қурилма қурмасдан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини, бунинг учун унга 1000 АҚШ доллари ва ер майдони учун бўнак сифатида 12 000 АҚШ долларини бериши кераклигини айтганини билдирган.
Шу куни ИИВ ЖҚББ ва ИЖҚКБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Зангиота туман бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унинг давомида, Тошкент вилояти Зангиота тумани MAN автосалони автотураргоҳида гумонланувчи маклер ариза муаллифидан талаб қилган пуллардан 13 000 АҚШ долларини бўнак (аванс) сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан 2022 йил 30 август куни ИЖҚК департаменти Зангиота тумани бўлими томонидан гумонланувчи ва бошқаларга нисбатан ЖК тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган.
Олиб борилган терговолди текширув ишлари давомида гумонланувчи кадастр ҳужжатларини ким орқали расмийлаштириб бермоқчи бўлгани аниқланиб, ҳозирда ушбу шахс жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид

10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025