Тошкент вилоятида аёл танишининг видеоларини тарқатмаслик учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

Фото: Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси
Тошкент вилоятида аёлнинг фото ва видеоларини ижтимоий тармоқда тарқатиб, шарманда қилмаслик эвазига ундан 10 минг доллари талаб қилган шахс далилий ашё билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 15 август кунидан бошлаб номаълум фуқаро 1992 йилда туғилган М.Х. (Паркент туманида яшовчи аёл)га Telegram орқали хабар ёзиб, агар 10 минг доллар бермаса, уни гиёҳванд модда сотувчи аёл сифатида тасвирлаб, фото ва видеолар тарқатиши, қаматиш ва оиласини бузиб, шарманда қилиш билан таҳдид қилиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида тезкор ходимлар томонидан номаълум фуқароларнинг шахси аниқланган ва тезкор тадбирда у аёлдан талаб қилинган 10 минг долларни олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди

08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди

22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда

15:12 / 20.10.2024