«Бўзсув» канали атрофидан 35 сотих ерни олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳудудларда ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Бўзсув” канали атрофидан захирадаги 35 сотих ер майдонини 13 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХ Шеробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шеробод тумани қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Ш.Б. фуқаро Ў.га “Боғиобод” МФЙ ҳудудидаги 4 гектар захирадаги ер майдонини танишлари орқали арзон нархларда аукционда ютиб олиб бериши эвазига 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, шундан 4,8 млн сўмни қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро М.га Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих захирадаги ер майдонини 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Ер ресурслари ва кадастр давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси собиқ ходими С.И. фуқаро Ш. ишончига кириб, унга “Ч.А.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 17:13
-
Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
Ўзбекистон | 16:59
-
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
Ўзбекистон | 16:51
Мавзуга оид

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди

11:33 / 28.03.2025