Самарқандда икки ёшли боласини калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди
Пайариқ туманида икки ёшли бемор фарзандини уриб ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди.

Видеодан кадр
2022 йил 16 июн куни ижтимоий тармоқларда шифохонада аёл икки ёшли боласини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Кейинроқ мазкур ҳодиса 2022 йил 14 июн куни Пайариқ туманидаги шифохонада содир бўлгани аниқланган.
Пайариқ тумани «Бошқўрғон» МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб бориб, у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандини ургани маълум бўлган.
Ўшанда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди.
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани судида икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилган.
Судда боланинг бувиси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, набирасини ўзига олиб беришларини сўраган. Суд ҳукмига кўра, аёлга икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид

17:15 / 08.05.2025
Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

10:54 / 29.04.2025
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:29 / 22.04.2025