Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
Киев Россия Украинада Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан фойдаланаётганини исботлай олади, деди Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко DW нашрига берган интервьюсида. У бу маълумотни тасдиқлаш учун БМТнинг мустақил комиссиясини тузишга чақирди.

Фото: DW
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг 21 октябр, жума куни DW медиакомпаниясига берган интервьюсида айтишича, Украина Россия Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан бу мамлакатдаги фуқаролик нишонларига зарба бериш учун фойдаланганини тасдиқловчи «далилларнинг тўлиқ рўйхати»га эга. Бу дронларнинг Эрондан келгани ҳақидаги маълумотларни текшириш учун БМТ бош котибидан мустақил комиссия ташкил қилишни сўраш лозим, деди Порошенко.
У Европа иттифоқига Эроннинг юқори мартабали амалдорларига нисбатан Россияга камикадзе дронларни етказиб бергани туфайли санкциялар киритгани учун миннатдорчилик билдирди, бунинг учун Украина, унинг сўзларига кўра, «бегуноҳ одамларнинг ҳаёти билан тўловни амалга оширди». Украинанинг собиқ президенти мамлакати ҳозир нафақат Россия, балки Эрон билан ҳам уруш ҳолатида эканини таъкидлади.
Кремль, ўз навбатида, Украинада Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланилганини «асоссиз айбловлар» ва «фитна назарияси» сифатида рад этди.
Петро Порошенко DW нашрига берган интервьюсида таъкидлаганидек, Россиянинг энергетика инфратузилмасига зарбалари келгуси қишда Украина учун блэкаутлар хавфини туғдирди. Киев маълумотларига кўра, зарбалар натижасида Украина энергетика инфратузилмасининг 40 фоизигача ишдан чиққан. Шу муносабат билан Порошенко Россия президенти Владимир Путин «совуқ қишни қуролга айлантиришга» уринаётганини айтиб, сўнгги пайтларда Украинада ҳаво ҳарорати пасайиб бораётганини қайд этди.
«Бир неча ҳафта олдин Путин дунёни очлик билан, кейин ядровий ифлосланиш билан шантаж қилди, энди эса Украинани энергетика инқирози билан шантаж қилмоқда», деди Порошенко. «Путин украиналикларнинг бундай оғир шароитларда таслим бўлишини кутмоқда, бироқ биз Украинани синдириб бўлмаслигини кўрсатдик», — деди у.
Мавзуга оид

18:03 / 06.05.2025
Канада Россиянинг улкан «Руслан» самолётини мусодара қилади

15:40 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи Путинга Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар ошириш билан таҳдид қилди

13:37 / 06.05.2025
Reuters: Ғарб Киевга Patriot тизимларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

21:14 / 05.05.2025