Жаҳон | 15:50 / 09.11.2022
25130
6 дақиқада ўқилади
Донбассда шиддатли жанглар ва ўққа тутилаётган шаҳарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 258-кунидаги асосий маълумотлар:
- Украина президенти Володимир Зеленский Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяконинг Россия қўшинларининг Донецк областидаги йўқотишлари приморьелик денгиз пиёдалари айтгани каби улкан эмаслиги ҳақидаги гапларини ёлғон деб атади. Кожемяко полигонда видеочиқиш қилиб, фронтда вазият оғирлиги, йўқотишлар борлиги, аммо қўшин илгарилашда давом этаётганини айтган.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Мариупол атрофида мудофаа истеҳкомлари ўрнатаётганини маълум қилди.
- Петербургдаги ҳарбий комиссариат «Москва» крейсери ҳалокатида бедарак йўқолган ошпазга чақирув қоғози жўнатди.
- Россияликлар самолёти 20 август куни британлар ва америкаликларнинг Украинада ўлжа қилинган ракеталари билан Москвадан Эронга учгани маълум бўлди. Британия нашрларига кўра, Теҳрон бу қуроллар эвазига 160 дан ортиқ дрон берган.
- Аннексия қилинган Херсоннинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти «яқин кунларда воқеалар ривожи тезлашиши» кутилаётгани, шу туфайли шаҳардан тинч аҳоли эвакуация қилинганини айтди.
- Украина қуролли кучлари ва Россия қўшинлари Миколайив областининг Херсон области билан чегарасидаги Снигиревка шаҳри учун ҳал қилувчи жанг бошлади. Снигиревка Херсондан бир соатлик масофада жойлашган.
- АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Киевга ташрифи давомида Американинг Киевни қўллаб-қувватлаши Украина бу урушда ғолиб бўлмагунча давом этишига ишонтирди.
- Америкалик актёр Шон Пенн Киевга ўзига берилган «Оскар» ҳайкалчасини олиб келди. Володимир Зеленскийнинг айтишича, Пенн ҳайкалчани Украина қуролли кучларининг урушдаги ғалабасига қадар Киевда қолдирган.
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Россияннг Украинадаги бирлашган гуруҳи қўмондонлик пунктига ташриф буюрди.
Қуйида 8 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган фотосуратлар.
Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA


Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Миколайивда тахта қоқилган ойналар

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«ЛХР»да ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг қайта дафн этилиши

Александр Река / ТАСС
Мавзуга оид

20:52 / 13.05.2025
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган

20:39 / 13.05.2025
Трамп Истанбулдаги музокараларга агар Путин ҳам келадиган бўлса боради — Келлог

13:36 / 13.05.2025
ЕИ Киевга РФ активларидан тушган фойдадан мудофаа учун 2 млрд евро ажратди

11:10 / 13.05.2025