Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби эълон қилинди
Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Getty Images
Низом давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинган давлат органлари ва ташкилотларида (давлат органи) қўлланилади.
Давлат фуқаролик хизматчисини ротация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- давлат фуқаролик хизматчиси шахсий ва касбга оид сифатлари, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
- давлат органи фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш;
- раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматчилари салоҳияти ва тажрибасидан оқилона фойдаланиш;
- коррупциявий хавф-хатарлар олдини олиш.
Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:
- тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
- ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
- тиббий хулосага асосан ўзлари ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғи ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар;
- пенсия ёшига етишига уч йил қолганлар.
Инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари давлат фуқаролик хизматчилари ротациясини амалга ошириш масалалари бўйича давлат органи масъул таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади. Давлат фуқаролик хизматчисини мажбурий ротация қилиш шартлари ва муддатлари унинг меҳнат шартномасида назарда тутилади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади

13:22 / 03.03.2025
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

11:40 / 22.02.2025