Самарқандда зилзила содир бўлди
Маҳаллий вақт билан соат 18:58 да содир бўлган зилзила кучи Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида сезилган.

Фото: Getty Images
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар қилишича, бугун, 2022 йил 15 нояр куни соат 18:58 да Самарқанд вилоятида зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Пахтачи туманида бўлган.
Зилзила координаталари: 39,81 градус шимолий кенглик; 65,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
- Кармана туманида 3 балл, 35 км.
- Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
- Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
- Нуробод туманида 2-3 балл, 42 км.
- Навбаҳор туманида 2-3 балл, 50 км.
- Хатирчи туманида 2-3 балл, 53 км.
- Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
- Муборак туманида 2 балл, 63 км.
- Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.
Аввалроқ, 2022 йил 14 ноябр куни Ўзбекистонда бир кун ичида учинчи ер силкиниши қайд этилганди.
Мавзуга оид

20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

18:54 / 05.05.2025
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди

13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

21:26 / 03.05.2025