Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи санкцияларни четлаб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритди
Европа Иттифоқи (ЕИ) Кенгаши бир овоздан санкция чораларини бузиш ҳолатларини Европа Иттифоқига қарши жиноятлар рўйхатига киритишни маъқуллади.
«Чеклов чораларини бузишнинг ЕИ жиноятлари рўйхатига киритилиши бутун Европа Иттифоқи ҳудудида бир хил даражада санкциялар қўлланилишини таъминлаш ҳамда санкцияларни четлаб ўтиш ёки бузишга уринишларнинг олдини олишга қаратилган иккита қадамнинг биринчисидир», — дейилади баёнотда.
Евроиттифоқ Кенгашининг таъкидлашича, кейинги қадам, Европа Комиссияси томонидан санкциялар ва жазоларни четлаб ўтиш билан боғлиқ жиноятларни тавсифловчи директива таклифи бўлади. Кейин у Европа Иттифоқи кенгаши ва Европарламент томонидан муҳокама қилинади.
Май ойи охирида Еврокомиссия санкцияларни четлаб ўтишни Европа Иттифоқига қарши жиноят деб ҳисоблаш таклифи билан чиққан эди. Ушбу чора санкцияларини бузган жисмоний ва юридик шахсларнинг активларини «виртуал мусодара қилиш»ни кафолатлашга қаратилган.
Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан бери Европа Иттифоқи саккизта санкция пакетини жорий қилди. Улар Россия банклари, ишбилармонларига нисбатан чекловлар, Россия кўмирини олиб киришни тақиқлаш, нефт эмбаргоси, экспорт чекловлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўтган ҳафта Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен санкцияларнинг тўққизинчи тўплами устида иш қизғин кетаётганини айтди. Politico нашрининг ёзишича, тўққизинчи пакет доирасидаги асосий чора ЕИ санкцияларига дучор бўлган шахслар рўйхатини кенгайтириш бўлиши мумкин.
Россия расмийлари санкцияларни ноқонуний деб ҳисоблашини бир неча бор таъкидлаган. Президент Путин чекловларни «ақлдан озганлар томонидан ўйламасдан қабул қилинган» деб атаган.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади
Ўзбекистон | 14:14
-
Кремл: Путин ва Трамп «яқин кунларда» учрашади
Жаҳон | 13:59
-
Аккредитациядан ўта олмаган ОТМ талабаларининг ўқиши кўчирилади
Таълим | 13:53
-
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Таълим | 13:23
Мавзуга оид

11:46
Полшалик журналистлар Трамп Путинга айнан нима таклиф қилаётганидан хабар топди

11:15
Россия «Вагнер»ни «Африка корпуси» билан алмаштирмоқчи.

10:38
Трамп энди Путиндан Зеленский билан учрашишни талаб қилмаяпти

10:13