Тошкент вилоятида ЙҲХБ ходимларига 3 ойдан бери маош берилмаётгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди
Ҳолат Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовларнинг назоратига олинган.
Интернетда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБнинг айрим ходимларига 3 ойдан буён ойлик берилмаётгани ҳақида хабар тарқалганди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бунга муносабат билдирди.
“Кечиктирилган маошлар бугуннинг ўзида ходимларга тўлаб берилиши таъминланади. Шунингдек, ойлик маош тўланиши бўйича вазифаларни бажарувчи ходимлар томонидан сусткашликка йўл қўйилганлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланди”, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат шахсан Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовларнинг назоратига олинди.
Аввалроқ «Миллий тикланиш» газетаси ходимларига қарийб уч ойдан буён маош берилмаяпти, TrailBlazer’да юрадиган нашр бош муҳаррири турли баҳоналар билан ходимларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келаётгани ҳақида хабар берилганди.
Андижон вилоятининг бир қатор туманларида ўқитувчиларнинг ойликлари кечиктирилаётгани, маошлар кечикишига тегишли дастурларга киритилган ҳисобрақамларидаги ўзгаришлар ва аниқланган молиявий камчиликлар сабаб бўлаётгани айтилганди.
Мавзуга оид

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

15:59 / 26.04.2025
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

14:29 / 22.04.2025