Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида яширин нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
Юқори Чирчиқ туманидаги икки фуқаро интернет орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида икки нафар фуқаро дала ҳовлида яширин нарколаборатория ташкил этиб, «Мефедрон» синтетик наркотик моддасини тайёрлаб, сотиш билан шуғуллангани маълум бўлди. UzA агентлиги хабар беришича, бу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва туман божхона қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган текширувлар натижасида аниқланган.
Дала ҳовлида 1 кг 12 гр «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси, кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги аниқланди. Шунингдек, бу шахсларнинг бирига тегишли «кафе»да 18 гр «опий», 33 гр «гашиш» ва 2 гр «Мефедрон» наркотик моддалари топилди.
Ушбу шахслар Telegram мессенжери орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.
Тадбир давомида 15 та яширин жойга сотиш мақсадида 7 гр «Мефедрон» ва 8 гр «гашиш» наркотик моддалари яширилгани аниқланди.
Қонунбузарлар жиноий ҳаракатларига фарғоналик кимёгарни ҳам жалб этган. Наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан эса Юқори Чирчиқ туманида яшовчи шахс шуғуллангани маълум бўлди.
Мавзуга оид

12:00 / 02.08.2025
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:34 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

12:59 / 31.07.2025