Шифокорлар Рогозиннинг умуртқасидан снаряд парчасини олиб ташлолмади
Роскосмос собиқ раҳбари босиб олинган Донецкдаги меҳмонхона ва ресторанни ўққа тутиш чоғида оғир яраланган. У билан бирга «ДХР»нинг «бош вазири» Виталий Хоценко ҳам жароҳат олди.

Фото: ТАСС
Шифокорлар эгаллаб олинган Донецкда ўққа тутилиши натижасида оғир яраланган Роскосмоснинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозиннинг умуртқа поғонасидан мина парчасини ололмади. «Рогозин яраланганидан кейин ўз аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда. Шифокорлар хулосасига кўра, умуртқа поғонасига тушган снаряд парчасини олиб ташлаш мумкин эмас», - деди унинг ёрдамчиси 22 декабр, пайшанба куни.
Ноябр ойидан бери Донбассдаги айирмачилар бўлинмаларига ҳарбий-техник ёрдам кўрсатувчи «Царские волки» ҳарбий маслаҳат гуруҳини бошқариб келаётган Рогозин бир кун аввал ўзининг туғилган кунини нишонлаган Донецкдаги меҳмонхона ва ресторан ўққа тутилиши оқибатида яраланган эди. Рогозин ўзининг Telegram-каналида отишма ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу тор доирада ва тинч муҳитдаги ишчи учрашув бўлган. «Охирги бир неча ойдан бери бу меҳмонхонада яшаяпмиз, саккиз йилдирки, душман бу жойни ҳеч қачон ўққа тутмаган. Кимдир маълумотни сиздирди ва тахминан 19:45 ларда бир неча аниқ зарбалар берилди, жумладан биз ўтирган жой ўққа тутилди. 120 ёки 155 мм калибр билан ўққа тутишди. Қаердан ва ким буни қилганини тергов аниқлайди», деб ёзди у.
Рогозин билан бирга «Донецк халқ республикаси» деб аталувчи ҳудуд «бош вазири» Виталий Хоценко ва ўша пайтда ресторанда бўлган яна бир неча киши яраланган. Унинг матбуот котибига кўра, Хоценконинг ҳаёти хавф остида эмас. Отишма жойида бўлган Давлат думаси депутати Алексей Журавлев бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид

15:14 / 13.01.2025
Украина Россиянинг Донецк областидаги қўмондонлик пунктига зарба берди

12:06 / 14.12.2024
УҚК «Донецк» гуруҳи қўмондони алмаштирилди

15:20 / 30.10.2024
УҚК генерали Марченко: Донбассдаги фронт «парчаланди»

15:50 / 29.10.2024