Xiaomi автоматик озиқлантирувчи ақлли аквариумни намойиш этди
Ундаги сувни ҳар олти ойда алмаштириш кифоя.

Фото: Xiaomi
Xiaomi ўзининг биринчи ақлли Mijia Smart Fish Tank аквариумини расман намойиш этди. Уни Mi Home иловаси орқали масофадан бошқариш, жумладан, балиқларни озиқлантириш мумкин. Бунда озуқа миқдори ва унинг балиқларга бериш графиги мижоз томонидан киритилади. Агар автоматик режим мос келмаса, ҳар сафар озуқа ҳажми ҳақида ўйламасдан овқатлантириш тизимини қўлда ишга тушириш мумкин.
Бундан ташқари, аквариумда сув насоси, ёритиш мосламаси, филтрлаш тизими ва ҳарорат сенсори бор - ундан олинган маълумотлар ташқи томондан кичик экранда кўрсатилади ва иловада такрорланади. Бир тугмани босиб, аквариум сувини насос билан тўкиб ташлаш мумкин.

Насос ақлли режимда ишлайди: балиқ турлари ва зичлигига автоматик мослашади. У ўз-ўзини тозалаш механизмига эга бўлиб, аквариумни сув ўтлари, озуқа қолдиқларидан автоматик тарзда тозалайди. Шу сабабли, сувни олти ойгача алмаштириш шартмас.
Аквариумда, шунингдек, турли хил режимларда ишлаши мумкин бўлган ёритиш мосламаси ҳам бор. Илова орқали ёруғлик миқдори ўзгаришини созлаш мумкин.
Аквариум 29,5×44,6 см ўлчамга эга, ҳажми литрда кўрсатилмаган.
Xiaomi Mijia Smart Fish Tank краудфандинг майдонида 28 декабр куни савдога чиқарилади. Унга 50 долларга олдиндан буюртма бериш мумкин. Краудфандинг тугагандан сўнг, аквариум оммавий сотувга чиқарилади, лекин унинг нархи ошиши мумкин.
Мавзуга оид

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

14:45 / 28.04.2025
SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади

00:46 / 28.04.2025
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди

22:58 / 27.04.2025